«ОРОКС» ДОРИ ВОСИТАСИ ТАРКИБИДАГИ СОРБИТОЛ, НАТРИЙ ЦИТРАТ ДИГИДРАТ ВА ХЛОРИДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШНИНГ БИР БОСҚИЧЛИ ЮССХ УСУЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ВАЛИДАЦИЯЛАШ

Mualliflar

  • Гулноза Холтураева
  • Хилола Ганиева
  • Кудратилла Убайдуллаев

DOI:

https://doi.org/10.47390/3030-3133V5I4Y2024N02

Kalit so'zlar:

Орокс, ЮССХ, сорбитол, натрий цитрат дигидрат, хлоридлар, яшиллик даражаси, валидация, ҳусусийлик, чизиқлилик, қайтарилувчанлик, тўғрилик, барқарорлик.

Annotatsiya

Ушбу тадқиқот ишида, регидратацион эритмалар таркибидаги сорбитол, натрий цитрат дигидрат ва хлоридларни миқдорини бир вақтда юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) тезкор усули ёрдамида аниқлашга эришилди. «Орокс» дори воситаси таркибидаги фаол моддаларини самарали ажралишини таъминлашда қўзғалувчан фаза сифатида 0,1% ортофосфат кислота эритмаси, колонка ShimPack SCR-102 (H), 8,0 мм х 300 мм, 7μм ва УБ детекторидан фойдаланилди. Ушбу колонка ёрдамида тахминан 20 дақиқа давомида текширилувчи эритма таркибидаги дори моддаларини ажралишига эришилди. Хлоридлар 9,16, натрий цитрат дигидрат учун чўққининг ушланиш вақти 11,26 дақиқа атрофида, сорбитол учун 12,96 дақиқани ташкил этди. Ушланиш вақтлари асосан маълумот сифатида берилган бўлиб, системаларнинг ва колонкаларнинг ўзгариши билан бироз фарқланиши мумкин. Шунингдек, хроматографик колонка ва термостат ҳолати бир меъёрга келгунича оқим тезлигини 0,3 мл/дақ гача ушлаб туриш зарур. Навбатдаги таҳлилларни ўтказишдан аввал насосдаги оқим тезлигини 0,3 мл/дақ ушлаб туришини таъминлаш лозим. Таклиф этилган усуллар ICH талаблари асосида валидацияланди ва яшилликни баҳолаш дастури, яъни энг сўнгги Analytical GREEnness кўрсаткичи (AGREE) ёрдамида баҳоланди. Сорбитол, натрий цитрат дигидрат ва хлоридларни бир вақтда аниқлаш ва миқдорини аниқлаш учун ишлаб чиқилган усул аниқ, чизиқли, қайтарилувчан ва ҳусусий эканлиги ва атроф муҳитга ҳавфсизлиги исботланди.

Foydalanilgan adabiyotlar

Адабиётлар/Литература/References:

Учайкин В.Ф., Новокшонов А.А. Клиническая эффективность применения гипоосмолярного перорального раствора с Lactobacillus GG для регидратации при кишечных инфекциях у детей. //Детские инфекции, 2012. -№1. -С.20-26.

The United States Pharmacopeia, USP32-NF-27, 2009.

Ўзбекистон Республикаси давлат фармакопеяси. 2021, 1-жилд. -Б.55-57.

ICH Harmonised Tripartite Guideline. Validation of analytical procedures: Text and Methodology. Q2(R1). Geneva, 2005.

KanakaP.K., Abimanyu S., HemanthK. Ch., Seetharaman R. Environmental impact of greenness assessment tools in liquid chromatography – A review. Microchemical Journal. 2021, Volume 170, 106685, https://doi.org/10.1016/j.microc.2021.106685.

Francisco P.P., Wojciech W., Marek T. AGREE – Analytical greenness metric approach and software. Analytical Chemistry. 2020, 92, 10076-10082.

Yuklashlar

Nashr qilingan

2024-12-25

Iqtibos keltirish

Холтураева, Г., Ганиева, Х., & Убайдуллаев, К. (2024). «ОРОКС» ДОРИ ВОСИТАСИ ТАРКИБИДАГИ СОРБИТОЛ, НАТРИЙ ЦИТРАТ ДИГИДРАТ ВА ХЛОРИДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШНИНГ БИР БОСҚИЧЛИ ЮССХ УСУЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ВАЛИДАЦИЯЛАШ. MedicineProblems.Uz-Tibbiyot Fanlarining Dolzarb Masalalari, 2(5), 13–28. https://doi.org/10.47390/3030-3133V5I4Y2024N02